Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 1 февраль куни Россиянинг Су-34 бомбардимончи самолёти Туркия ҳаво ҳудудига бостириб кирганини рад этди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
«Биз Россия мудофаа вазирлиги эълон қилган ахборотдан келиб чиқмоқдамиз. Эслатиб ўтаман, вакиллар ушбу мамлакатнинг Туркия ҳаво чегараси самолётлардан бири томонидан бузилгани ҳақидаги даъволарини рад этди. Биз шундан келиб чиқмоқдамиз», — деди Песков.
Туркия ташқи ишлар вазирлиги 29 январь куни тонгда Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-34 самолёти Туркия ҳаво кенгликларини бузиб кирганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги эса Туркия ТИВнинг баёнотини сафсата деб атади. Пентагон эса Россиянинг Су-34 самолёти Туркия ҳаво ҳудудига бостириб киргани ҳақида аввалроқ Анқара томонидан эълон қилинган маълумотни тасдиқлади.
Изоҳ (0)