Петропавловск-Камчатский шаҳрида уч нафар боланинг иссиқ сув тўлдирилган қудуқда ҳалок бўлганлиги муносабати билан мотам эълон қилинди. Бу ҳақда ҳудуд расмийлари берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, фожиа 28 январь, пайшанба куни содир бўлган. Уч нафар саккиз ёшли ўғил боланинг жасади 1-сонли ўрта мактабга яқин бўлган жойдаги иссиқ сув узатиш қудуғининг ичидан топилган. Болаларнинг ўлими туфайли жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, «Камчатскэнерго» жамиятида фожиа тафсилотларига аниқлик киритиш мақсадида махсус комиссия тузилди.
Терговнинг таъкидлашича, болалар мактабдан уйга қайтаётиб, чуқурлиги тахминан 2,5 метр бўлган, қайноқ сув тўлдирилган иссиқлик камерасига тушиб кетган. Айни вақтда, содир бўлган воқеага аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)