Қозоғистоннинг жануби-шарқи, Олмаота вилоятида санавиация вертолёти ҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганларнинг барчаси топилиб, қидирув ишлари якунланди. Бу ҳақда ҳудудий фавқулодда вазиятлар хизмати берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, «Аспан» жамиятига тегишли бўлган ва бемор болани Ушарал шаҳридан Талдиқўрғон шифохонасига олиб кетаётган МД-600 русумли вертолёт билан алоқа 27 январь, чоршанба куни йўқолган.
Вертолётнинг бортида учувчи, шифокор гематолог, фельдшер, 2015 йилда туғилган бемор бола ва унинг онасидан иборат беш киши бўлган.
Изоҳ (0)