Синай шимолида 27 январь, чоршанба куни юз берган теракт натижасида мисрлик тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 12 нафари яраланди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, Шимолий Синай провинциясининг пойтахти Ал-Ариш шаҳридан жанубда армия зирҳли машинаси ясама бомба ёрдамида портлатиб юборилган.
Ҳалок бўлганлар орасида офицер ва уч нафар муддатли ҳарбий хизматчи бўлган.
Изоҳ (0)