АҚШда Зика вируси билан касалланган одамлар сони олти кишига етди. Бу ҳақда Fox News телекомпанияси берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Инфекция билан касалланиш ҳолатлари Нью-Йорк штатида тўртта, Арканзас ва Виргиния штатларида биттадан қайд этилди. Барча беморлар бундан олдин бошқа давлатларда бўлганлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Зика вируси Шимолий ва Жанубий Америкада тарқалиб кетиб, Канада ва Чилининг континент қисмидан ташқари барча мамлакатларга кириб бориши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)