2016 йилнинг 27 январь кунидаги савдолар давомида Хитойнинг Shanghai Composite асосий фонд индекси тўрт фоиздан ортиққа пасайиб, 2638 та пунктгача тушди. Бу эса 2014 йилнинг 1 декабридан буён энг ёмон натижани ташкил этди, деб хабар беради «РБК».
26 январь куни Shanghai Composite олти фоиздан кўпроққа арзонлашган. Chart Partners Group’нинг бошқарувчи директори Томас Шредер келажакда индекснинг қиймати 2400 та пунктгача тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Reuters таҳлилчиларининг ҳисоб-китобига қараганда, фақат 2016 йилнинг бошидан буён фонд бозорида савдо қилинаётган Хитой компаниялари акцияларининг умумий қиймати тахминан 13 триллион юань ёки 2 триллион долларга тушиб кетган.
Изоҳ (0)