Американинг Кливленд шаҳри (Огайо штати) полиция раҳбарияти қуролланмаган эр-хотинни отиб ўлдирган олти нафар тартиб қўриқчисини ишдан бўшатди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакиллари маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Сўз юритилаётган ҳодиса 2012 йилнинг ноябрида юз берган. Полициячилар ҳайдовчиси уларнинг талаби билан тўхтамаган автомобилни бир неча ўн километргача таъқиб этиб борган. Автомобилни қувиш давомида тартиб қўриқчилари унга қарата жами 137 та ўқ узган.
Охир-оқибатда машинани тўхтатишга эришилган. Ундан икки киши: эркак ва аёлнинг жасади топилган. Уларда қурол бўлмаган. Отишмада бир неча полициячи иштирок этган, бироқ қотиллик юзасидан айблов улардан фақат бир нафарига – Майкл Брелога нисбатан эълон қилинган. Бунга унинг машинага қарата 49 та ўқ, шундан 15 тасини у ҳаракатланишдан тўхтагандан кейин жуда яқин масофадан узганлиги сабаб бўлган. 2015 йилнинг майида бўлиб ўтган суд Брелони қотилликда айбдор эмас деб топгандан сўнг, шаҳарда оммавий намойишлар бўлиб ўтган.
Полиция раҳбарияти ушбу вазият юзасидан жами 13 кишини жазолашга қарор қилди. Ходимлардан олти нафари ишдан бўшатилган. Уларнинг орасида Брело бор-йўқлигига аниқлик киритилмаган. Яна олти нафар полициячи 21 кундан 30 кунгача бўлган муддатга шикоят қилиш ҳуқуқисиз хизматдан четлаштирилган. Яна бир полициячи истеъфога чиққанлиги учун жазодан қутулиб қолган.
Изоҳ (0)