Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида ўзбекистонлик Жўрабек Каримов зафарли одимни давом эттиряпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки даврада АҚШ вакили Эзикел Кларкни 6:1, 6:3 ҳисобида мағлуб этган Жўрабек иккинчи даврада гонконглик Энтони Тангдан 6:4, 6:4 ҳисобида устун келди.
Учинчи даврада Жўрабек Каримов Жанубий Корея вакилига қарши кортга тушади.
Изоҳ (0)