Испания полицияси Аликанте яқинида Giant-Alpecin жамоасининг олти нафар велопойгачисини уриб кетган 73 ёшли британиялик аёлга эҳтиётсизлик билан машина бошқариш айбини қўймоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Ҳодиса 23 январь, шанба куни Голландия жамоасининг йиғини давомида содир бўлди. Тўқнашув трассанинг пойгачилар ҳаракатланаётган қисмидан қарама-қарши томондан британияликнинг автомобили келиб қолгани туфайли юзага келди. Авария натижасида олти нафар спортчи жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди.
73 ёшли аёл ҳаракат томонини адаштириб қўйгани тахмин қилинмоқда. Чунки у Буюк Британиядаги сингари йўлнинг чап томонидан ҳаракатланган.
Жароҳатланганлар орасида 2015 йилги Париж — Рубе пойгаси ғолиби германиялик Жон Дегенкольб ҳам бор.
Изоҳ (0)