Актриса Раъно Шодиеванинг жуда ҳам шўх кенжа ўғли Амирхон «Маша ва маймоқ» мультфильми намойиш этилаётган вақтда тинчиб қолади. Бу ҳақда актриса «Даракчи» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Кичик ўғлим Амирхон жуда ҳам шўх, бир дақиқа жим ўтирганини кўрмайсиз. Доим нима биландир банд юради. ‘Маша ва маймоқ’ мультфильми чиққанидан бери қулоғимиз тинчиган», — дейди актриса.
Раъно Шодиеванинг сўзларига кўра, Амирхон 20 дақиқа давом этадиган мультфильмни бир лаҳзасидан ҳам кўз узмай томоша қилади.
«Дадаси иккимиз унга қараб, шу мультфильмни яратган одамга ота-оналар номидан ‘Оскар’ мукофотини бериш керак, деб куламиз», — дея қўшимча қилди актриса Раъно Шодиева.
Актриса Раъно Шодиеванинг 18 ёшли Диёрбек, 17 ёшли Рахшона ва 4 ёшли Амирхон исмли фарзандлари бор.
Изоҳ (0)