Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева 23—27 февраль кунлари «Истиқлол» санъат саройида навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этади. Хонанданинг ўзи концертига қалбаки чипталар сотилаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» хабар бермоқда.
Кеча, 21 январь куни хонанда Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали концертга кириш ҳуқуқини берувчи қалбаки чипталар сотилаётганини айтиб, бундай чипталарни сотаётган уддабуронларнинг найрангларига алданиб қолмасликдан огоҳлантирди.
«Қалбаки таклифномалардан эҳтиёт бўлинг! Бу қалбаки!», — дея Райҳон сохта чипта суратини постга илова қилган.
«Истиқлол» санъат саройидан олинган маълумотларга қараганда, Райҳоннинг бу йилги концерт дастурига чиқарилган чипталар нархи 20 000 мингдан 180 000 минггача этиб белгиланган.
Изоҳ (0)