Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон пойтахтида 1996—2015 йиллар оралиғида интенсивлиги 6 баллгача бўлган жами 206 та ерости силкинишлари сезилган. Бу ҳақда, Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти маълумотларига асосланиб, UZ24 хабар бермоқда.

Энг кўп зилзила 2001 ва 2007 йилларда қайд этилган — ҳар икки сафар Тошкентда камида 19 маротаба зилзила юз берган. 2014 йил эса нисбатан сокин кечган — шу йили пойтахт аҳолиси 3 марта 6 баллгача бўлган зилзилани сезган ё сезмаган.

Жадвалга 7—8 балли зилзилалар киритилмаган. Мутахассисларнинг қайд этишича, 2008 ва 2010 йилларда шаҳарда интенсивлиги 1966 йилги Тошкент зилзиласи билан тенг бўлган ерости силкинишлари қайд этилган.

Расм: «Дарё»

Расм: «Дарё»

Маълумот учун, 2016 йилнинг дастлабки икки ҳафтаси давомида Тошкентда камида олти ерости силкинишлари сезилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда