Дунё бўйича хитойлик сайёҳларнинг сони иқтисодиётнинг ривожланиш суръатлари секинлашганлигига қарамасдан, яқин беш йил ичида ўсиб боради. Бу ҳақда CBN нашри маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Охирги ўн йил ичида хитойликларнинг туристик саёҳатлари сони деярли тўрт мартага ошди: 2005 йилдаги 35 миллиондан 2015 йилга келиб 125 миллионга етди. Бу ўсишга доллар курсининг юанга нисбатан ошиши ва ХХР иқтисодиётидаги ривожланиш суръатларининг пасайганлиги ҳам халақит бера олмади.
2020 йилга келиб 200 миллион хитойлик саёҳатга чиқиши тахмин қилинмоқда. 2036 йилда эса ХХР авиасаёҳатларнинг энг йирик бозорига айланади, бу вақтга келиб хитойлик сайёҳлар сони 1,4 миллиардга етади.
Хитойда ички туризм беш йил ичида тўққиз фоизга ошса, ташқи туризм бўйича бу кўрсаткич 15 фоизни ташкил этади. ХХР фуқаролари учун яқин уч йил ичида энг оммабоп йўналишлар Япония, Корея ва Таиланд бўлиши кутилмоқда. АҚШ, Австралия ва Европа йўналишларининг қимматлиги учун ушбу давлатларга саёҳатлар сони камайиши мумкин.
Изоҳ (0)