Покистонда қанотли ракета синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Dawn газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Мамлакат мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 350 километр масофагача уча оладиган Hatf VIII номи билан ҳам машҳур Raad ракетаси ядро каллагини ташишга қодир.
«Ракетанинг учиш давомида паст баландликда ҳаракатланиши уни ракетага қарши замонавий мудофаа тизими томонидан аниқлаш ва тутишга имкон бермайди», — дейилади Покистон мудофаа вазирлиги баёнотида.
Изоҳ (0)