Корея халқ армияси разведкасининг раҳбари, тўрт юлдузли генерал Ким Ён Чхол КХДР ва Сеул муносабатларининг янги куратори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлигининг Корея Республикаси Миллий разведка хизматидаги манбасига таяниб берган маълумоти асосида «ТАСС» хабар беради.
«У Корея меҳнат партияси Марказий қўмитаси сиёсий бюросининг котиби ва Корея меҳнат партияси Марказий қўмитаси ягона фронти бўлимининг раҳбари этиб тайинланди», — дейилади агентлик манбасида.
Декабрь ойи охирида Жанубий Корея билан муносабатларда кураторлик қилган Шимолий кореялик партия арбоби Ким Ян Гон автоҳалокат оқибатида 73 ёшида ҳалок бўлган эди.
Аввалроқ Корея Республикаси ОАВлари Ким Ён Чхол 2009 йилдан бери КХДРнинг чет элдаги разведка операциялари, шунингдек, электрон ва кибернетик разведка учун жавоб бериб келганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)