67 ёшли Лини Латтанзио ўзини «телба мушукбоз» деб атайди, у ўзининг уйидан 1100 дан ортиқ, жумладан, 300 та мушук боласига бошпана берган. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Аёлнинг сўзлаб беришича, ҳаёти давомида у 28 минг мушукка бошпана берган. Унинг бу машғулоти 1992 йилда бошланган. Ўшанда унинг отаси бир нечта янги мушук топишни ундан илтимос қилган. Аёл мушуклар сақланувчи манзилга бориб, у ердан 15 та мушукни уйига олиб келган. Ўша йилнинг охирига келиб, у 96 та мушукка бошпана берган.Ҳозирги пайтда мушуклар учун бошпана шу қадар каттаки, Линига махсус ходимлар ва волонтёрлар ёрдам бермоқда. Йилига мушуклар армиясига 1,6 миллион доллар сарфланади. Аёл мушукларга уйидан бошпана беришдан ташқари, уларга янги уйлар топишга ҳаракат қилади.
https://www.youtube.com/watch?v=MLhesmKn4Cs
Изоҳ (0)