Дубайлик полициячи Мессининг паспорти билан боғлиқ видео туфайли судга чақирилди. Бу ҳақда «НТВ» хабар беради.
Сўз полициячи футбол юлдузининг паспортини ушлаб турган видеоролик ҳақида бормоқда. Айбланувчининг сўзлаб беришича, видео Дубай аэропортида олинган бўлиб, у ерга Месси 2015 йилнинг декабрида йилнинг энг яхши футболчиси мукофотини олиш учун борган.
Полициячининг сўзларига қараганда, у спортчи билан суратга тушишни истаган, бироқ «Барселона» ўйинчиси жуда чарчаган бўлган. Шунда полициячи рўйхатдан ўтиш столига бориб, у ердан футболчининг паспортини қидириб топган ва видеога олган. Роликда полициячи «Бу Мессининг паспорти, у Дубайда. Мен паспортни ёқиб юборайми ёки қайтариб берайми?», деган сўзларни айтган.
Суд унинг бу ҳаракатини спортчининг шахсий ҳаётига ноқонуний аралашиш деб топди. 27 ёшли полициячи эса айбини инкор этмоқда. Унинг маълум қилишича, у видеога олиш учун Мессининг қўриқчисидан рухсат олган. У, шунингдек, роликни ҳазил эканлигини айтиб ўтган.
[embed]https://youtu.be/uWzc8jrEsWw[/embed]
Изоҳ (0)