Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Инсон бошини кўчириб ўтказиш бўйича дунёдаги биринчи операцияни амалга оширадиган италиялик нейрожарроҳ Сержио Канаверо ва унинг ҳамкасблари ушбу операциянинг асосий босқичини муваффақиятли равишда амалга оширганини маълум қилди — улар каламушлар устида ўтказилган тажрибалар натижасида орқа мия ва мия найчасини бириктириш уддасидан чиқди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Бунинг учун олимлар углероддан ясалган ўта ингичка нанопичоқ, асаб толаларининг бир-бири билан бирикишига ёрдам берувчи полиэтиленгликоль органик моддаси ва кўндалангига кесилган орқа мия стимуляциясидан фойдаланди.

Олимлар сўзларига кўра, умуртқа суягига зарар етиб, у бириктирилганидан кейин тахминан бир ой ўтиб, умуртқадаги асаб толалари битиб кетди ва ҳайвонлар яна оёқ-қўлларини қимирлата оладиган бўлди. Ушбу операцияларнинг барчаси Хитой ҳудудида олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 8 апрель куни бошни кўчириб ўтказиш бўйича операция учун илк номзод Россиянинг Владимир шаҳрида яшовчи 30 ёшли дастурчи Валерий Спиридонов бўлиши маълум бўлди. Спиридонов 2017 йилнинг декабрь ойида жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Италиялик нейрожарроҳ Сержио Канаверо томонидан амалга оширилувчи операция 36 соат давом этиши кутилмоқда. Канаверо билан бирга операцияни хитойлик жарроҳ Рен Сяопин олиб боради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“1845 та аттракционнинг атиги 5-6 фоизи назоратдан ўтган, қолганининг техник ҳолати номаълум”. Истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳақида маълумот берилди
Спорт
Муҳаммад Алининг сув остида тушган машҳур сурати тарихи: боксчи сузишни билмаса ҳам бассейнга тушган
Маҳаллий
Ўзбекистон—Хитой ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди