SplashData ўтган йилнинг энг оммабоп пароллари рўйхатини эълон қилди. Бунинг учун компания 2 миллионта паролни таҳлил этган ва 2014 йил натижалари билан солиштириб кўрган, дея хабар беради «Газета.ru».
Рўйхатдаги биринчи ва иккинчи ўринни, 2014 йилдаги каби, «123456» ва password эгаллади. «12345678» учинчи ўринга кўтарилиб, соддагина «12345»ни пастга тушириб юборди. Машҳур qwerty бир поғона кўтарилиб, тўртинчи ўринни банд этди.
«Ўйлаб қўйилган» паролларга келганда, спорт турлари номи (football ва baseball) оммабоплигича қолмоқда. Рўйхатда янгилар қаторида solo ва starwars қайд этилган, буни экранларга «Юлдузлар жанги»нинг давоми чиққани билан изоҳлаш мумкин. Улар тегишли равишда 23 ва 25-ўринларни эгаллаган.
Изоҳ (0)