Amnesty International энг йирик электроника ишлаб чиқарувчиларини болалар меҳнати орқали қўлга киритиладиган кобальт (кумушранг металл)ни сотиб олишда гумон қилди, дея хабар бермоқда Meduza халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти маърузасига таяниб.
Кобальт мобил телефон, планшет, ноутбук ва бошқа портатив электрон қурилмаларга ўрнатиладиган литий-ионли аккумуляторларни ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Дунё бўйича етказиб бериладиган кобальтнинг ярмидан кўпи Конго Демократик республикасида қазиб олинади. Ушбу мамлакатда кобальтнинг 20 фоизи энг оддий ускуналардан фойдаланадиган олтин изловчилар томонидан топилади. Улар орасида етти ёш ва ундан катта болалар кўп.
Ҳуқуқ муҳофазачилари аниқлашича, кобальтни Хитойнинг Zhejiang Huayou Cobalt Ltd компанияси бўлинмаларидан бири сотиб олади, у ердан эса металл Apple Inc., Dell, HP Inc., Huawei, Lenovo, LG, Microsoft Corporation, Samsung, Sony, Vodafone, Daimler AG, Volkswagen каби компанияларга етказилади.
Изоҳ (0)