17 январь куни Тошкент политехника музейида Халқаро ёш ихтирочи куни нишонланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари, шунингдек, талабалар 30 дан ортиқ ихтироларни ташрифчилар ва ҳайъат ҳукмига ҳавола қилди.
«Креатив техник ечим» йўналишида учта ўрин ҳам Турин политехника университети талабаларига насиб этди. Улар ClockBot робот қўл, Solar Tracker ва Line Follower ихтироларини тақдим этди.
Шунингдек, бошқа қатор номинациялар бўйича портатив мини кавшарлагич, ионли двигатель, портатив йўлдошли антенна, мусиқа эшиттирадиган экскаватор, Lego’дан ясалган робот ва бошқа хилма-хил ихтиролар ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)