Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 17 январь, якшанба куни қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази ахборот берди.
17 январь куни фақат Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида, шунингдек, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлмайди, қолган барча ҳудудларда ёмғир ёки қор ёғиши кутилмоқда.
Жумладан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ёмғир эса қорга айланиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 17 январга ўтар кечаси ёғингарчилик кузатилади, қорга айланиши мумкин. 17 январь куни кундузи эса вақти-вақти билан қисқа муддат давомида ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
17 январга ўтар кечаси фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти (-5 даражагача совуқ), Фарғона водийси вилоятлари (-2 даражагача совуқ) ҳамда тоғли ҳудудларда (-3 даражагача совуқ) ҳаво ҳарорати 0 даражадан паст бўлади. Қолган ҳудудларда 0...+7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
17 январь куни кундузи Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати 0...+5 даража илиқ, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида эса +10...+11 даражагача илиқ бўлиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)