Истанбул суди ўтган ҳафта шаҳар марказида содир этилган терактга алоқадорликда гумон қилинаётган ўн кишини ҳибсга олиш ҳақида санкция берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
12 январь куни Истанбулнинг марказидаги Султонаҳмет майдонида кучли портлаш юз берган эди. Натижада германиялик ўн нафар сайёҳ ҳалок бўлган, 15 киши яраланган эди. Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон портлаш суриялик худкуш террорчи томонидан содир этилганлигини маълум қилган эди.
Ҳибсга олинганларга нисбатан «террорчилик ташкилотига аъзо бўлиш» ва «қасддан одам ўлдириш» жиноятлари бўйича айблов қўйилмоқда. Прокуратура терактга алоқадорликда гумон қилиниб аввалроқ қўлга олинган 16 нафар Сурия фуқаросини ҳибсга олишни талаб қилди. Бироқ суд улардан олти нафарини мамлакатни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат билан озод қилишга қарор қилди.
Изоҳ (0)