Ироқнинг Эр-Рамади шаҳрида 17 январь, якшанба куни минанинг портлаб кетиши оқибатида 13 нафардан кам бўлмаган одам қурбон бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали маълумотига таяниб, «Ведомости» хабар беради.
Маҳаллий аҳолининг бир гуруҳи Ироқ қўшинлари билан ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари ўртасида тўқнашувлар юз бераётган ҳудудни тарк этишга уринган.
Ироқ қуролли кучлари 2015 йилнинг 28 декабрида Эр-Рамади шаҳрининг ИШИД жангариларидан озод этилганлигини эълон қилган эди, бироқ баъзи маълумотларга қараганда, уларнинг бир қисми ҳамон шаҳарда қолмоқда.
Изоҳ (0)