Туркия жануби-шарқида портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилнинг портлаб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 39 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Диёрбакир вилоятида 13 январь, чоршанба куни маҳаллий вақт бўйича 23:30 да портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль полиция бўлинмаси ёнида портлаб кетди. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, портловчи қурилма полиция биносининг кириш қисмида ишга тушган.
Портлаш оқибатида полиция бўлими яқинида жойлашган маҳаллий аҳолининг уйларига ҳам зарар етган.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмади. Туркия ҳукумати ҳужумда Курдистон ишчи партияси жангариларини айбламоқда.
Изоҳ (0)