Воркута тоғ-иқтисодий коллежи Сорос фонди кўмагида нашр этилган китобларни ёқиб юборди. Жами икки хил китобнинг 53 нусхаси ёқиб юборилди, деб хабар беради Meduza.
Коллеж кутубхонасининг мудираси Елена Василеванинг сўзларига қараганда, улардан бири «Дунёқараш» деб номланиб, «бироз диний» бўлган. Василева китоб талабалар орасида оммабоп бўлмаганлигини таъкидлади.
Воркута политехника коллежидан Сорос фонди кўмагида нашр этилган олтита китобнинг 14 та нусхаси, Ухта давлат техника университетидан китобларнинг 400 га яқин нусхаси олиб қўйилди.
Коми Таълим вазирлигининг маълум қилишича, китоблар Россия Федерацияси президентининг Шимоли-Ғарбий федерал округдаги ваколатли вакили Владимир Булавиннинг кўрсатмасига мувофиқ олиб қўйилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жорж Сорос фонди 30 ноябрь куни Россияда номақбул ташкилот деб топилган эди.
Изоҳ (0)