Жорий йилнинг куз фаслида АҚШ президенти Барак Обама қочоқларга ёрдам кўрсатиш мавзусида БМТ саммитини чақиради. Бу ҳақда 13 январь куни АҚШ давлат котиби Жон Керри Вашингтонда миллий мудофаа университетидаги чиқишида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Унинг аниқлик киритишича, учрашув БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияси доирасида бўлиб ўтади.
«Шу кузда президент Обама Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг сессияси доирасида саммит ўтказади», — деб таъкидлади давлат котиби.
Керрининг сўзларига қараганда, учрашув давомида «ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро гуманитар тизимни кучайтириш, қочоқларни кўчириш ва уларни қабул қилиш учун имкониятларни ошириш ва молиялаштириш юзасидан ҳаракатлар» муҳокама этилади.
Изоҳ (0)