Хитойнинг Шанхай шаҳри Баошань туманида жойлашган машинасозлик ташкилотида юз берган портлаш натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, икки киши жабрланди. Бу ҳақда Хитойнинг Марказий телевидениеси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Фавқулодда ҳолат ҳудудида ўт ўчирувчилар ишламоқда. Портлаш сабаблари ҳақида ҳозирча маълум қилинмади.
Барча жабрланганлар шифохонага етказилди. Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
Изоҳ (0)