Миср пойтахти Қоҳира шимолида турар-жой биносининг қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ал-Яум ас-Сабиа» портали берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Шаркия провинциясидаги Минья-ал-Камх шаҳарчасида олти қаватли бино қулаб тушди. Воқеа жойида қутқарувчи гуруҳлар тирик қолганларни топиш мақсадида бинодан қолган уюмни тозаламоқда. Миср армиясининг муҳандис бригадалари ёрдамга чақирилди.
Бино қулаган вақтда, унда 20 нафардан 30 нафаргача одам бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Жароҳатланганларнинг етти нафари шифохонага юборилди. Қурбонлар орасида уч нафар бола, бир нафар аёл ва ўсмир бўлганлиги хабар қилинди.
Таъкидланишича, турар-жой эгасининг техник талабларга риоя қилмаган ҳолда бинонинг устидан қўшимча икки қават қурганлиги, ёки иншоот яқинида техник хавфсизликка зид равишда янги бино учун хандақ қазилганлиги бинонинг қулашига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)