АҚШ ўн нафар америкалик денгизчи Эрон сув ҳудудини кесиб ўтганлиги учун ҳибсга олингандан сўнг Эрондан узр сўради. Бу ҳақда Эрон инқилобий гвардияси Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Али Фадавий баёнотига таяниб, «Европейская правда» хабар беради.
Генерал ҳибсга олинганларни профессионал бўлмаган ҳаракатларда айблади.
Америкалик ҳарбийлар ҳибсга олингандан кейин АҚШ давлат котиби Жон Керри Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан боғланди. Генерал Фадавийнинг музокараларга баҳо беришича, «Зариф америкалик ҳарбийларнинг Эрон сув ҳудудида бўлганлигини қатъий таъкидлаган ва АҚШ узр сўраши лозимлигини маълум қилган».
«Бу иш амалга оширилди ва ҳибсга олинганларни озод қилиш кўп вақт талаб этмайди», — деб қўшимча қилди у.
Бундан аввалроқ Эрон ҳарбийлари Теҳрон ҳудудий сувлари чегарасини кесиб ўтган ўн нафар америкалик денгизчи озод этилгани ҳақида эълон қилган эди.
Изоҳ (0)