Европа Иттифоқи Истанбулдаги портлашда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ҳамда Европа Иттифоқи ва Туркия терроризмга қарши биргаликда курашаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Туркияда яна бир террорчилик ҳужуми амалга оширилди. Бу сафар Истанбулнинг сайёҳлик ҳудуди маркази Султонаҳмет майдонида содир бўлди. Европа Иттифоқи бугунги портлашда ҳалок бўлганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдиради ва яраланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилайди», — дейилади Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини ва еврокомиссар Йоханнес Ханнинг қўшма баёнотида.
Баёнотда «Европа Иттифоқи ва Туркия терроризмнинг барча шаклларига биргаликда қарши туриши» таъкидланади.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулнинг тарихий маркази Султонаҳмет майдонидаги 10 кишининг ўлимига сабабчи бўлган портлашни суриялик худкуш террорчи томонидан амалга оширилган теракт деб атади.
Изоҳ (0)