Бугун, 12 январь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатига старт берилади. Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти 12 ва 13 январь кунлари бўлиб ўтадиган ўйинларни бошқариб борувчи ҳакамлар номини маълум қилди, деб хабар беради «Championat.asia».
Унга кўра, «C» гуруҳининг 1-туридан ўрин олган Жанубий Корея — Ўзбекистон баҳсини саудиялик ёш ҳакамлардан бири Фаҳад Ал Мирдаси бошқариб боради. Ал Мирдасига қанотларда ҳамюртлари Абдуллоҳ Ал Шалваи ҳамда Муҳаммад Маки Алабакри кўмак беради. Захира ҳаками вазифасини эса иорданиялик Адҳам Муҳаммад Макхамдеҳ бажаради.
Фаҳад Ал Мирдаси 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ҳаками сифатида тақдирланганди.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея — Ўзбекистон ўйини 13 январь куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.
Изоҳ (0)