Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 13 январга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати -10 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -5 даражагача, қолган ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида -2 даражагача совиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот берди.
13 январь куни кундузи ҳаво ўзгариб туради, мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати +5...+15 даража илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда -2 даражадан +3 даражагача ўзгариб туриши мумкин. Барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор.
Изоҳ (0)