Тошкент шаҳри, Фарғона водийси вилоятлари — Андижон, Наманган ва Фарғона, шунингдек, Тошкент вилоятининг айрим туманларида 12 январь куни кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин. «Ўзгидромет» маркази ахборотига кўра, шу куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам ёғингарчилик бўлади.
Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Деярли барча вилоятларда туман кузатилиши мумкин. Шамол бутун Ўзбекистон бўйлаб сониясига 7—12 метр тезликда эсиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати 12 январга ўтар кечаси тоғли ҳудудларда -7 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -5 даражагача, Тошкент шаҳридан бошқа қолган ҳудудларда -2 даражагача совиши мумкин. 12 январь куни кундузи эса Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати +2...+15 даража илиқ оралиғида бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)