Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 11—15 январь кунлари қор кўчиши хавфи бор. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази ахборот берди.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларидаги қор кўчиши хавфи муддати 12 январгача узайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 2015 йил 28 декабридан 2016 йил 11 январга қадар ҳар куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд бўлди.
Ўтган давр мобайнида «Ўзгидромет» қор кўчиши хавфини эълон қилган кунларда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчган-кўчмаганлиги тўғрисида ҳозирча расмий ахборот йўқ.
Изоҳ (0)