2016 йилнинг июнидан бошлаб, Туркия дунёнинг 89 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилади, деб ёзади «1news.az».
Бундай қарор Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасида виза режимини енгиллаштириш ва реадмиссия (қайсидир мамлакатда бўлиб туриш учун ҳуқуққа эга бўлмаган ёки бундай ҳуқуқни йўқотган шахсларни доимий яшаш мамлакатига қайтариш) ҳақида битим тузилгани юзасидан қабул қилинган.
Виза режими қайта тикланадиган мамлакатлар орасида Озарбайжон, Россия, Туркманистон, Украина ва Грузия ҳам бор.
Изоҳ (0)