Тошкентдаги Инҳа университети мактаб, лицей ва коллежлар ўқитувчилари ўртасида ўтказилган танлов натижаларини эълон қилди, деб ёзади UzDaily.
Танлов шартларига кўра, математика ўқитувчилари университет профессорлари томонидан инглиз тилида тайёрланган масалаларни ечиши керак эди. Ўқитувчиларнинг ишини университетнинг жанубий кореялик мутахассислари баҳолади.
Танловда биринчи ўринни Тошкентдаги Вестминстер университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси Елизавета Ан, иккинчиликни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси Сардорбек Пирнапасов, учинчи ўринни эса Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 3-сонли академик лицей ўқитувчиси Ойбек Шаропов эгаллади. Улар тегишли равишда планшет, смартфон ва ташқи қаттиқ диск совриндорлари бўлди.
Ушбу танлов Тошкентдаги Инҳа университетида 2016 йил 6—8 январь кунлари «Қизиқарли математика» биринчи математика фестивали доирасида ўтказилди.
Изоҳ (0)