Борис Немцовни ўлдирган жиноятчилар 2015 йилнинг 27 февралига қадар сиёсатчини ўлдиришга икки марта уриниб кўрган. Бу ҳақда Заур Дадаев ва Анзор Губашевнинг кўрсатмаларига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Айбланувчиларнинг сўзларига қараганда, улар Немцовга яқинлашиб, унга қарата ўт очмоқчи бўлган, бироқ одамлар кўп бўлганлиги учун бу ниятини амалга оширмаган.
Жиноятчилар узоқ вақт давомида Немцовни топа олмаганлиги учун у 27 февраль куни ҳам омон қолиши мумкин эди.
«Заур Замоскворецкий кўприги бўйлаб Немцов ва Анна Дурицкаянинг ортидан кетаётиб, Кремль яқинида ўт очиш-очмаслик ҳақида ўйлаб кўраётган бўлган. Шу пайтда ўқ овозини босиб кетиши мумкин бўлган қор тозалайдиган машина ўтиб қолган. Бу эса масалани қотиллик фойдасига ҳал қилган», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, тергов сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши ҳақидаги иш бўйича Заур Дадаев, Шадид Губашев, Хамзат Бахаев ва Тамерлан Эскерхановга нисбатан якуний айблов эълон қилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)