Россиянинг Киров шаҳридаги циркда томоша кўрсатаётган ҳаво гимнастикачиси қийин ҳаракатни амалга ошираётганда баландликдан пастга тушиб кетди. Бу ҳақда «Progorod43.ru» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, воқеа 3 январь куни «Шаҳризода тушлари» цирк дастурининг намойишида содир бўлди. Циркнинг гумбазида ҳимоясиз томоша кўрсатаётган қиз кутилмаганда пастга тушиб кетиб, орқаси билан ерга урилди.
Бир неча киши гимнастикачини замбилга ётқизиб, саҳна ортига олиб кетди. Томошабинлар орасидан тиббий маълумотга эга бўлган икки киши биринчи тиббий ёрдамни кўрсатди. Томоша тўхтатилмади.
Воқеадан кейин, йиқилган қиз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида, у ўз ҳушида эканлиги ва қисқа вақтдан кейин шоудаги иштирокини давом эттиришини маълум қилди.
Изоҳ (0)