Москвадаги беш қаватли биноларнинг биридаги лифт пастга тушиб кетса-да, лифтда бўлган аёл тирик қолди ва жиддий жароҳат олмади. Бу ҳақда «ТАСС» берган маълумотларга асосан «РБК» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, пойтахтнинг Дубосековская кўчасидаги 7-сонли беш қаватли бинодаги лифт тўртинчи қаватдан пастга тушиб кетган. Ҳалокат вақтида лифтнинг ичида бўлган аёл жиддий жароҳат олмади ва шифохонага ётишдан бош тортди.
Декабрь ойида Москвадаги Островитянова кўчасидаги уйда лифтнинг трос сими узилиб, пастга тушиб кета бошлаганлиги ва лифт эшигининг болалар аравачасини қисиб қолганлиги оқибатида 10 ойлик бола нобуд бўлганди.
Изоҳ (0)