«Дарё»да — 30 декабрнинг муҳим янгиликлари кечки дайжести.
1. Обама, Путин ва Си Цзиньпин Ўзбекистон Президентини Янги йил билан табриклади. Табрик йўллаганлар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон президентлари ҳам, албатта, бор.
2. Ўзбекистонда 2016 йил 1 мартдан Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири кучга киради. Афтидан, автомобилингизда энди дори-дармон жамланмаси ва ўт ўчиргичдан ташқари, ёруғлик қайтарувчи нимча ҳам бўлиши шарт.
3. «Ўзбекистон почтаси» орқали юборилган оддий хатлар манзилга етиб бормай, йўқолаётгани аниқланди. Буни аниқлаш учун назоратчилар «Ўзбекистон почтаси» орқали оддий ва буюртмали хатлар жўнатишибди.
4. Тошкент шаҳрида 31 декабрь куни кечаси ёғингарчилик кузатилади. Ҳечқиси йўқ, Янги йилдан кейин ҳақиқий қиш келиши ҳақида ахборот бор.
5. Хонанда Шаҳзода ўзбекистонликлар томонидан Google’да энг кўп қидирилган шахс бўлди. Энг қизиғи, Украина, Молдова ва Латвияда энг кўп Россия президенти Путинни қидиришибди, Россиянинг ўзида эса энг кўп Путиннинг собиқ хотини — Людмила Путинани излашган.
Изоҳ (0)