Германия Федератив Республикаси ИИВ байрам кунлари терактлар содир этилиши мумкинлиги ва террорчилик ҳужумлари давомида қўлда ясалган портловчи қурилмалардан фойдаланиш эҳтимоли борлигини истисно қилмайди. Бу ҳақда Bild нашри маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Қўлда ясалган портловчи қурилмалардан фойдаланиш, шунингдек, ўқ отувчи қурол ва бошқа хавфли воситалардан фойдаланиб ҳужумлар амалга оширилиши мумкин», — деб ёзади нашр бошқарманинг махфий ҳисоботи маълумотларига таяниб.
Берлин марказида 31 декабрь кунги кўча сайрларида бир миллионга яқин киши қатнашиши мумкин. Пойтахт полицияси томонидан байрам давомида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун кучайтирилган хавфсизлик чоралари жорий этилган.
Изоҳ (0)