«Связной»нинг Кипрдаги бош компанияси Trellas Enterprises Ltd. маҳсулот белгисига бўлган ҳуқуқни бузганлиги учун «МТС» операторидан 77,65 миллиард рубль ундириш тўғрисида даъво киритди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар беради.
«МТС»нинг вакили Дмитрий Солодовников гап «Связной мобайл» маҳсулот белгиси ҳақида кетаётганлигини маълум қилди. Ушбу ном остида оператор ва ритейлер 2013 йилнинг ноябридан сим-карталарни сотиш бўйича лойиҳани ривожлантириб келмоқда.
«Ҳозирги пайтда биз аризани ўрганмоқдамиз. Trellas унга тегишли ‘Связной логистика’ ЁАЖ ва ‘МТС’нинг қўшма лойиҳаси доирасида ‘Связной мобайл’ маҳсулот белгисидан фойдаланишнинг номувофиқлигини маълум қилганлигидан жуда ҳайрон қолдик. Маҳсулот белгисидан ‘Связной’нинг топшириғи билан фойдаланилган ва лойиҳа иштирокчилари ўртасида тегишли келишув имзоланган. Абонентларнинг уланишидан келиб тушган даромад фойдани тақсимлаш тизими бўйича компанияга ҳам берилган. Trellas бу ҳақида билмаслиги мумкин эмас», — дейди Солодовников.
Изоҳ (0)