2016 йилнинг 1 январидан Қозоғистонда телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа уяли алоқа операторига ўтиш хизмати (MNP ёки «мобил қуллик»ни бекор қилиш) ишга тушади, дея хабар бермоқда «Index.uz».
Бу янгилик алоқа операторларининг алоқа параметрлари сифатсизлиги, абонентларга кўрсатиладиган хизматнинг шартномада қайд этилганидек юқори даражада эмаслиги, абонентлар билан шартнома тузмасдан рақамлар тарқатилганлиги, кўрсатилган ва рухсат этилган радиочастотали спектрлари бор аҳоли яшаш пунтклари рақамлар билан етарлича таъминланмагани ва бошқа сабабларга кўра жорий этилмоқда.
Россияда эса мобил қулликни бекор қилиш ҳақида 2013 йилда қарор чиқарилган, унда бошқа операторга ўтишда мобил рақам сақлаб қолинишини молиялаштириш қоидалари келтирилган эди.
Изоҳ (0)