«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 2015 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида Globe Soccer Awards совринини қўлга киритди, дея хабар бермоқда «Stadion.uz».
Йилнинг энг яхши клуби сифатида «Барселона» тан олинган бўлса, клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу «Энг яхши клуб президенти совринига эга бўлди.
Йилнинг энг яхши мураббийи соврини эса Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марко Вильмотсга топширилди.
Шунингдек, йилнинг энг яхши футбол академияси — «Бенфика», йилнинг энг яхши футбол агенти — Жорже Мендеш (Португалия) бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов 2015 йилнинг энг яхши ҳаками сифатида Globe Soccer Awards совринини қўлга киритди.
Изоҳ (0)