Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29—30 декабрь кунлари Саудия Арабистонига расмий ташриф буюради. Бу ҳақда Эрдўғоннинг расмий сайтига жойлаштирилган маъмурият хабарига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Президент Тоййиб Эрдўғон қирол Салмон бин Абдулазизнинг таклифига биноан Саудия Арабистонига ташриф буюради. Ташриф давомида бир қатор учрашувлар, жумладан, Туркия президенти ва Саудия Арабистони қиролининг музокараларини ўтказиш режалаштирилган. Унда икки томонлама алоқалар ва ҳудудий муаммолар муҳокама этилади», — дейилади хабарда.
Эрдўғоннинг Ар-Риёдга ташрифи Саудия Арабистони 34 та мамлакат иштирокидаги аксилтеррорчилик коалициясини ташкил этганлигини эълон қилганлигидан кўп ўтмасдан амалга оширилади.
Изоҳ (0)