Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия билан алоқалар тўлиқ узилмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг телевидениега берган интервьюсига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
«Россия Федерацияси билан алоқаларимиз тўлиқ узилмаган. Мен доим икки мамлакат ўз дипломатик алоқаларини узмаслиги лозим дейман», — деди Эрдўғон.
Президентнинг сўзларига қараганда, икки мамлакатнинг турли соҳалардаги, жумладан, энергетика ва савдо соҳасидаги муносабатлари сақланмоқда.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу Туркия Россия билан алоқаларни тиклаш учун ҳаракат қилаётганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)