Афғонистонда ўтказилган махсус аксилтеррор операциялари натижасида хавфсизлик кучлари томонидан 28 декабрь куни 15 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
«Нангархар, Қундуз, Сори-Пул, Логар ва Ғазни провинцияларида уюштирилган махсус тадбирлар натижасида 15 нафар жангари йўқ қилиниб, яна бир кишига тан жароҳати етказилди», ― дея таъкидланмоқда вазирликнинг сайтида.
Афғонистон полицияси ходимлари, қуролли кучларнинг аскарлари ва Миллий хавфсизлик директорати ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган аксилтеррор тадбирлар давомида қурол-яроғ ҳам мусодара қилинди.
Изоҳ (0)