Туркиядаги кўплаб банк ва давлат муассасаларига кенг кўламли кибер ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Кибер ҳужумлар содир бўлганлигини Isbank, Ziraat Bank ва Garantie банклари тасдиқлади. Маълум қилинишича, айрим ҳолларда кредит карталарини трансакция қилишда узилишлар бўлганлиги қайд этилди.
Туркиянинг IT-тизимига қаратилган кибер ҳужумлар икки ҳафта давомида уюштирилиб келинаётган бўлса-да, сўнгги икки кун ичида ҳижумлар сони жадаллашди. Маҳаллий ОАВ ҳужумлар Россия ёки Anonymous хакерлик гуруҳи томонидан содир этилаётганлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)