Москванинг «Динамо» клуби собиқ президенти Аркадий Ротенберг Алишер Усмоновнинг клубга моддий ёрдам кўрсатганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар қилмоқда.
«Усмоновнинг ‘Динамо’га кўрсатган ёрдами бир марталик хайрия эмас. Унинг кейинчалик ҳам ёрдам бериши кутилмоқда. У собиқ динамочи сифатида ёрдам берди ва бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб туришни ният қилган», ― деди Ротенберг.
Шунингдек, Ротенбергнинг таъкидлашича, «ВТБ» банки ҳозирча маблағ ажратгани йўқ. «Маълум бир механизмлар мавжуд бўлиб, қарз заёмини бергач, у қайтиб олинади. Доимий молиялаштириш йўлига ўтишни режалаштириш керак».
19 декабрда Ротенберг «Динамо»га кўрсатилган беғараз молиявий ёрдам туфайли, хоккейчилар олдидаги бир неча ойлик қарздорликнинг қопланганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Миллиардер Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқига 1 миллиард рубль миқдорида беғараз молиявий ёрдам кўрсатган эди.
Изоҳ (0)